Тошкентга «Газета.uz» таклифи билан россиялик таниқли урбанист ва замонавий шаҳар ғояларини оммалаштирувчи Аркадий Гершман етиб келди, деб ёзади нашр.
Аркадий Гершман — «Одамлар учун шаҳар» ва «Веломосква» оммабоп лойиҳалари муаллифи. Интернет фойдаланувчилари уни россиялик таниқли блогер Илья Варламов ҳамда Илья Варламов ва Максим Кацнинг «Шаҳар лойиҳалари» шаҳарларни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик юзасидан яхши танийди.
Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи чоғида Аркадий Гершман «Газета.uz» муаллифи Никита Макаренко билан Тошкент ва Самарқанд шаҳар инфратузилмасини ҳамда унинг замонавий шаҳар стандартларига мувофиқлигини батафсил ўрганади.
Аркадий Гершман кўчалар ва йўллар, жамоатчилик жойларининг ҳозирги ҳолати билан танишади, шунингдек, шаҳарлардаги жамоат транспорти тизими ҳолатини ўрганади.
Барча кузатишлар, тавсиялар ва амалий ечимлар февраль ойи давомида «Газета.uz»нинг «Орзудаги Тошкент» лойиҳаси доирасида эълон қилиб борилади.
Изоҳ (0)