• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Устюрт кенгликларида тарқалган «олтин томир» хорижда 500 долларгача баҳоланмоқда

    Амударё дельтаси, Қизилқум ва Устюрт кенгликларида тарқалган ва «чўл женшени», «саҳродаги ҳаёт илдизи», «олтин томир» номлари билан аталувчи систанхе ўсимлиги фармацевт олимлар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг экология ва тупроқшунослик кафедраси доценти Низаматдин Мамутовга кўра, 2 минг йилдан буён Хитой тиббиётида фойдаланиб келинаётган бу ўсимлик кўп касалликларга даво ва умрни узайтириш хусусиятига эга. Систанхе бўғинлардаги оғриқлар, буйрак касалликларини даволаш, шунингдек, хотира ва иммунитетни мустаҳкамлаш, асабни тинчлантиришда, айниқса, мия ўсимтасининг олдини олишда тенги йўқ дармон ҳисобланади.

    — Бир-икки йил аввал Шимолий Корея ва Хитойдан келган дори тайёрловчилар ушбу ўсимликни аҳолидан кўп миқдорда сотиб олиб, юртларига олиб кетишарди, — дейди Н.Мамутов. — Эшитишимча, халқаро бозорда майдаланган систанхенинг бир килограмми 200-500 долларгача нархланар экан.

    Систанхе саксовул, қандим сингари ўсимликлар илдизида учрайди, Қорақалпоғистонда унинг 4 тури ўсади. 

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Систанхе Шимолий Африка, Марказий Осиё ва Пиреней ярим ороли чўлларидагина ўсади. Япония, Хитой ва Қозоғистон фармацевтикаси билан косметологиясида кенг қўлланилади. Ҳозирги вақтда Қозоғистон Марказий Осиёда систанхени қайта ишлаб, экспорт қилаётган ягона давлат бўлиб, унинг асосий харидорлари Япония, Хитой ва бошқа шимоли-шарқий Осиё давлатларидир. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги цехда йилига 100 тоннадан ортиқ қуритилган систанхе етиштирилади. Қимматли хом ашё сифатида мазкур ўсимликка бўлган талаб йилдан йилга ортмоқда. 

    — Қорақалпоғистонда шифобахш хусусиятга эга, бебаҳо ўсимликлар жуда кўп, — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг ўсимликлар экологияси лабораторияси бошлиғи, биология фанлари номзоди Холида Матжонова. — Ҳозир ҳудудда ўсадиган 1110 турдаги ўсимликнинг 37 фоизи (410 дан зиёд тури) шифобахш хусусиятга эга. Орол денгизининг қуриб қолган қирғоғида ўсадиган 73 турдаги ўсимликнинг 13 тури, Устюртда 85 ва саҳроли ҳудудларда 66 турдаги шифобахш ўсимликлар топилган. Улардан 45 га яқини камайиб кетаётган, кам учрайдиган ва йўқ бўлиб кетиш арафасида турган шифобахш ўсимликлардир. Хусусан, қўнғир қумузум, оддий унаби ва юраксимон торол шифобахш ўсимликлари Қизил китобга киритилган. 

    Лабораторияга қарашли ерда ва Фанлар академиясининг Ботаника боғида ҳозирги вақтда календула, донник, топинамбур сингари 23 турдаги маҳаллий шифобахш ўсимликлар устида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 2012- йилдан коврак, печак, адираспан, қашқарбеда ўсимликларини дори учун хом ашё сифатида фойдаланиш мақсадида маҳаллий шароитда ўстириш, биологик хусусиятларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. 

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, маҳаллий олимларнинг тадқиқотлари Орол денгизининг шимолий томонларида бошқа юртларда учрамайдиган 60 дан ортиқ турдаги ўсимликлар борлигини кўрсатди. Улардан Королков чирмовуғи, Берг бойчечаги, тўрсимон бойчечак, Боршов пиёзи, Туркистон сарсабили, Леманна ковраги, кўп пояли девясил ёввойи ўсимликлари шифобахш хусусиятга эга.

    01.02.2018, 09:21   Изоҳ (0)   48176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентга мурожаат қилиб таъқибга учрасангиз, махсус тугмани босинг

    01.02.2018, 09:05

    Қашқадарёда ўғрилик учун жазога тортилган шахс Тошкентда юргани маълум бўлди

    31.01.2018, 23:33

    Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан 30 январь куни 3 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

    31.01.2018, 23:08

    Ўзбекистон тадбиркорлари 2017 йилдаги фаолиятини ижобий баҳолади

    31.01.2018, 22:32

    МХХнинг янги раҳбари, Ўзбекистонда сезилган давомли зилзила, Аҳмадбойдан олиб берилган 105 автомобиль ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    31.01.2018, 22:31

    Аҳмадбой иши бўйича олиб қўйилган 105 автомобиль эгаларига қайтариб берилди (видео)

    31.01.2018, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдан Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган эркак ушланди

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:00

    “Ливерпуль” эгалари Ла Лига клубини сотиб олмоқчи

    Спорт | 31 июл, 16:55

    Ёввойи табиатнинг яширин олами: Mangrove Photography Awards 2025 танловида эътироф этилган 16 та гўзал сурат

    Лайфстайл | 31 июл, 16:50

    Жанубий Кореяда фуқароларга шимолликлар билан рухсатсиз мулоқот қилиш имкони берилди

    Дунё | 31 июл, 16:35

    Фарғонада “ёввойи” кимса пайдо бўлгани рад этилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 16:25

    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси

    Реклама | 31 июл, 15:00

    “Беш йилдан буён фарзандсизман” — Талъат Йўлдошев аёли бошқага уйланишни таклиф қилгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 31 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 100 сўмдан кўпроқ кўтарилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 16:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.