Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1992 йилда туғилган Умид Беккамов шахсига аниқлик киритиш мақсадида Реабилитация марказига олиб келинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот маркази маълум қилинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида У. Беккамов муқаддам ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) билан судланганлиги ва жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди ажримига асосан унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги маълум бўлди.
Бироқ у жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, рўйхатда бўлган Қашқадарё вилоятидаги манзилида яшамасдан, Тошкент шаҳри ҳудудида юрган.
Изоҳ (0)