Сурия армияси 31 январь, чоршанба куни Дайр-аз-Завр яқинидаги Майадин туманида ИШИД жангарилари ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар ал-Курия ва Мозор Айн-Али воҳаларидаги бой берилган марраларини қайтариб олишга уринди.
Террорчиларга қарши операция давомида 67-танк бригадаси штаб бошлиғи генерал Халил Маҳфуз ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)