Қўшма Штатларнинг Россия ва Хитой билан эҳтимолий урушининг айрим элементлари ўхшаш, бироқ бу можаролар бир хил бўлмайди. АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раисининг ўринбосари Пол Селва шундай фикр билдирди, деб хабар беради «РИА Новости».
Генералга кўра, Хитой билан қарама-қаршилик денгиз ва ҳавода кечади, қуруқликдаги қўшинлар иккинчи даражали роль ўйнайди.
Россия билан можарода асосий эътибор ҳарбий-ҳаво кучлари ва армияга қаратилади, шу билан бирга, денгиз қисми ҳам назардан қочирилмайди. «Шимолий Атлантикани кечиб ўтмай Россияга йўл олиш мумкин эмас», деди Пол Селва .
Генерал Пентагон томонидан ҳарбий компанияларнинг «глобал режаси» тузилгани, буларнинг барчаси вазирлик йил охиригача ишлаб чиқадиган АҚШ миллий мудофаа стратегиясида инобатга олинишини билдирилди.
Изоҳ (0)