Норвегиянинг Одда шаҳрида яшовчи Эвальд Ястад Ford Focus RS автомобилининг пойга учун мўлжалланган талқинини сотиб олди ва у билан маҳаллий такси хизматида ишлай бошлади. Йўловчилар автомобилни кузов ранги ва 350 от кучига эга двигатель сабабли «Ҳаворанг чақмоқ» деб атайди. TJournal ана шу автомобилга эътибор қаратди.
Бир ярим йиллик иш давомида автомобиль 127 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтган. Ястаднинг доимий йўловчилари орасида 96 ёшли аёл ва таксичининг Мартин исмли уч яшар ўғли бор. Ястед ўғлини уйидан 16 километр узоқликда жойлашган болалар боғчасига олиб боради.
Изоҳ (0)