Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи қиз уйига тезроқ етиб олиш учун бегона машинани ўғирлади. Бу ҳақда Россия ИИВнинг ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Петербурглик 25 ёшли йигитнинг уйи олдида турган Citroen Berlingo автомобили 29 январда йўқолиб қолган. Йигит полицияга мурожаат қилган ва машина ўғирланганини маълум қилган. Тезкор ходимлар шу куннинг ўзида ўғрини қўлга олган.
Сўроқ вақтида қиз автомобилни ўғирламоқчи бўлмаганини, шунчаки уйига тезроқ етиб олмоқчи бўлганини айтган. Қиз машинани кўчалардан бирида қолдирган.
Изоҳ (0)