Саудия Арабистонида коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинган ва ар-Риёддаги Ritz Carlton беш юлдузли меҳмонхонасида ушлаб турилган барча юқори мансаб эгалари ва бизнесменлар қўйиб юборилди. Бу ҳақда 30 январь, сешанба куни Reuters агентлиги маълум қилди.
Яқин вақт ичида меҳмонхона нормал режимда ишлай бошлаши таъкидланмоқда.
Saudi Bunladin Group компанияси раҳбари Бакр бин Ладен ва унинг қариндошлари озодликка охиргилардан бўлиб чиқарилганлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 ноябрида 11 нафар шаҳзода, тўрт нафар амалдаги ва ўнлаб собиқ вазир қўлга олинган эди. 22 январь куни улар 100 миллиард доллар тўлаган тақдирда ҳукумат уларни озод қилиш ва ҳибсга олинган шаҳзодалардан барча айбловларни олиб ташлашга тайёр эканлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)