Нигерия пойтахти Абужа шаҳри яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида энг камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳодиса 28 январь куни юз берган. 16 нафар йўловчига мўлжалланган автобус 30 кишини олиб кетаётганида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилган.
Полиция вакили Умар Иброҳимнинг сўзларига кўра, автоҳалокат транспорт воситасига меъёрдан ортиқ одам олиш оқибатида юз берган.
Хабарда қайд этилишича, 17 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна уч киши эса шифохонада оламдан кўз юмган. Етти киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)