Ақтўбеда ёниб кетган автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси санкция тўғрисида қарор қабул қилиш учун бугун, 30 январь куни 2-сонли шаҳар судига олиб келинди, деб хабар беради «Казинформ».
Қайд этилишича, ҳайдовчилар Қозоғистон республикаси Жиноят Кодексининг 345-моддаси бўйича айбланмоқда.
Ҳибсга олинганлар — Максат Пернебеков 1985 йилда, Нуржан Қирғизбоев 1968 йилда ва Барат Танатаров 1978 йилда туғилган.
Прокурор Нуржан Қирғизбоевни икки ойга ҳибсга олишни сўраган.
24 январь куни автобуснинг уч ҳайдовчиси Абтўбедаги вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган эди.
Тергов жараёнида автобус ёниб кетишига ҳайдовчилар томонидан автотранспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида автобус салонида кавшар лампадан фойдаланиш сабаб бўлгани аниқланди.
Тўпланган далиллар мазкур жиноятга ҳар учала ҳайдовчининг ҳам алоқадор эканлигини кўрсатди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)