Швеция прокуратураси 2017 йил апрелида Стокгольмда оломонга юк машинасида қасддан бостириб борган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловга расман айблов эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
У мазкур жиноий ишнинг ягона иштирокчиси бўлиб, сўроқлар чоғида айбини тан олди.
Раҳмат Оқилов қатор бандлар бўйича, жумладан, террорчиликда айбланди.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Оқиловни 2017 йил 7 апрелда, олиб қочилган юк автомобилида пиёдаларга бостириб борганидан бир неча соат ўтиб қўлга олганди.
Мазкур ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланганди.
Изоҳ (0)