АҚШ молия вазирлиги Конгрессга 210 россияликдан иборат «Кремль маърузаси»ни тақдим этди, деб ёзади «ТАСС».
Санскция рўйхатига кириш учун номзодлар сафидан 114 нафар йирик мансабдор ва давлат компаниялари раҳбарлари, шу жумладан, Россия президенти маъмурияти раҳбарияти — Антон Вайно, Алексей Громов, Дмитрий Песков ва Владислав Сурков ўрин олди.
Шунингдек, маърузага 96 нафар олигарх киритилди, улар орасида Алишер Усмонов, Роман Абрамович, Сулаймон Каримов, Владимир Потанин, Аркадий ва Борис Ротенберглар, Геннадий Тимченко, Олег Тинков, Евгений Касперский ва Пётр Авен ҳам бор.
Изоҳ (0)