• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодий судлар фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

    ЎзА мухбири Иқтисодий процессуал кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари Бахтиёр Сайфуллаев билан субҳатлашди.

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    — Мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектлари сони ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди.

    Бу ўзгаришлар Иқтисодий процессуал кодексни қабул қилишни заруриятга айлантирди. 2018 йил 25 январь куни матбуотда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун билан янги кодекс тасдиқланди. Кодекс 2018 йил 1 апрелдан кучга киради. У 5 бўлим, 37 боб ва 347 моддадан иборат.

    Кодекс билан иқтисодий судларда ишларни юритиш тартиби такомиллаштирилди. Энг эътиборлиси, соҳага оид қонунчилик ва амалиётдаги айрим камчиликлар бартараф этилди.

    — Суд мажлисларини аудио ва видеода қайд этишдан мақсад нима?

    — Кодексда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан янада кенгроқ фойдаланишга оид норма белгиланди. Эндиликда суд мажлисларини аудио ва видеода қайд этиш янада кенгайтирилади. Бундай замонавий услубнинг кенг жорий этилиши суд мажлислари тўлиқ қонун талаблари асосида ўтишини таъминлайди.

    Суд мажлиси ёзилган аудио ёки видеоёзув билан унда қатнашган шахсларни таништириш имконияти берилмоқда.

    — Вилоят иқтисодий суди кўриши керак бўлган ишлар доираси, судловлиликнинг умумий қоидалари билан боғлиқ ўзгаришлар нима сабабдан жорий этилмоқда?

    — Низоларни ҳал этишда судлар даражасига қараб иш кўриш уларга тушадиган юкламалар меъёрлашишига, ишлар ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишига хизмат қилади.

    Ҳозирги кунда туман ва шаҳар иқтисодий судлари ҳам фаолият юритмоқда. Вилоят даражасидаги иқтисодий судларда иш тажрибаси юқорироқ бўлган судьялар фаолият юритади. Шунинг учун ҳам мураккаб тоифадаги ишларни ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида айрим низоларни ҳал этиш вилоят даражасидаги иқтисодий судлар судловига ўтказиладиган бўлди.

    Низоларнинг тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида судловлиликнинг умумий қоидалари ўзгартирилди. Яъни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан даъво аризалари судга уларнинг рўйхатга олинган жойи бўйича берилади.

    — Одил судловни амалга оширишга мутахассис жалб этилиши қандай самара беради?

    — Бу борада қулайлик яратиш, суд ишининг белгиланган муддатда кўриб чиқилишини таъминлаш учун иқтисодий суд иш юритувининг иштирокчилари рўйхатига мутахассис киритиладиган бўлди. Ўз соҳасини яхши билан мутахассисдан ишга алоқадор масалаларда маълумот олишнинг ўзиёқ масалага ойдинлик киритади. Шунинг учун ҳам бу мутахассис одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахс сифатида судда қатнашади.

    – Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг иш юзасидан узил-кесил қарор қабул қилиш тартиби нима учун жорий этилмоқда? 

    — Бунда мазкур инстанцияларнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юбориш бўйича ваколатлари қайта кўриб чиқилди. Айнан шу жараёндаги ортиқча оворагарчиликларга барҳам бериш мақсадида узил-кесил қарор қабул қилишга оид янги меъёр белгиланди.

    Бунинг моҳияти шундан иборатки, эндиликда апелляция ва кассация инстанцияси судлари келиб тушган ишни аввалгидек қуйи судларга қайтармайди. Ишни ўзи кўриб чиқиб, узил-кесил нуқта қўяди.

    — Назорат инстанцияси билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида ҳам тўхталсангиз.

    – Мазкур инстанцияда иш юритишни белгиловчи нормалар тубдан қайта кўриб чиқилди. Эндиликда назорат инстанциясида ишлар нафақат Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протести, балки назорат шикояти асосида ҳам кўриб чиқилади.

    Бу суд иш юритуви иштирокчиларининг юқори инстанцияга мурожаат қилиш ҳуқуқини кенгайтириб, одил судловга эришиш даражасини оширади.

    — Кодексда яна қандай ўзига хос жиҳатлар бор?

    —Кодексда шартномавий (ихтиёрий) вакилларнинг рўйхати келтирилди. Судда вакил сифатида ишларни юритиш бўйича профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин. Бу жамиятда адвокатларнинг ўрни ва роли ошишига ҳам замин яратади.

    Коммунал тўловлар юзасидан қарздорликни ундириш бўйича ҳам ўзгартиришлар киритилди. Бунда коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар билдирилганида суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши зарурлиги белгиланди. Бу қарздорлик асоссиз ва нотўғри ҳисобланишининг олдини олади ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади.

    Низоларни тарафларни ўзаро келиштириш асосида ҳал қилишга бағишланган келишув битимига оид янги боб ҳам Кодексдан ўрин олди. Низоларнинг самарали ҳал қилинишини таъминлаш, тарафлар ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолишга қаратилган бундай меъёр аввал қонунчиликда кенг акс эттирилмаган эди. Эндиликда келишув тушунчаси, уни қандай ҳолларда тузиш мумкинлиги битта бобга қамраб олиниб, кенгроқ тушунтириб берилди.

    30.01.2018, 21:42   Изоҳ (0)   20610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда уй ичида қолиб кетган 4 ёшли бола қутқарилди

    30.01.2018, 21:06

    31 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларига туман тушиши кутилмоқда

    30.01.2018, 20:32

    Ҳаж сафарининг нархи ошадими?

    30.01.2018, 20:21

    Сергелида қаҳратонда кўчага ташлаб кетилган чақалоқ, Ислом Каримов ҳайкали ва мақбарасининг очилиши, аҳолиси беш йилда атиги беш фоизга кўпайган Тошкент ва куннинг...

    30.01.2018, 20:20

    Улуғбек Юнусов Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди

    30.01.2018, 19:33

    Ислом Каримов номидаги мажмуада Биринчи Президент хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

    30.01.2018, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.