Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Африн туманида «Зайтун бутоғи» операциясини бошлаганидан бу ерда 557 жангари ўлдирилди. Бу ҳақда Туркия бош штаби баёнот берди, деб хабар қилади «Вестник Кавказа».
Операцияда 13 самолёт иштирок этди, уларнинг барчаси базага муваффақиятли қайтиб келди. Икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.
Айни пайтда операция режа асосида давом этмоқда.
Изоҳ (0)