АҚШ полицияси Сара Жгоул исмли моделнинг жасадини енгил автомобиль ичидаги иккита чемодандан топди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса Орегон штатидаги Алоха шаҳрида юз берди. Ёвуз ниятли эркак жасадни қора BMW юкхонасига яширган.
Маҳаллий полиция жиноятда гумонланувчини ҳибсга олди. Қўлга олишдан олдин у ўз жонига қасд қилишга уринган.
Марҳумнинг ўғилчаси бўлган. 28 ёшли аёл модель, актриса бўлиб ишлаган, фильмларга овоз берган.
Изоҳ (0)