Афғонистон куч тузилмалари ходимлари 29 январь, душанба куни эрталаб Кобулдаги маршал Муҳаммад Қосим Фаҳим ҳарбий академиясига ҳужум қилган беш нафар террорчининг уч нафарини йўқ қилди, бир террорчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» Афғонистон мудофаа вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Ўқув муассасаси ҳудудига яшириниб олган террорчини йўқ қилиш бўйича операция давом этмоқда.
Ҳарбий ўқув муассасасига душанба куни эрталаб қуролли гуруҳ ҳужум уюштирган эди.
Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди.
Изоҳ (0)