Туркия шимоли-шарқида Қора денгиз бўйида жойлашган вилоятларда Зика безгаги тарқатувчилари аниқланди, деб ёзади «РБК» Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги назорат бўйича Россия федерал хизматига таяниб.
Касаллик тарқатувчилари (чивинлар) Артвин, Ризе ва Трабзон вилоятларида қайд этилган. 2017 йилнинг октябрида Кубага ташрифидан сўнг ушбу вирусни юқтириб олган тўрт одам аниқланган. Вирус ташувчилар мамлакатнинг марказий ҳудудларига тарқалиб кетиши прогноз қилинмоқда.
Туркия ҳукумати касаллик ташувчиларнинг тарқалишини тутиб туриш чораларини кўрмоқда. Аммо «Роспотребнадзор» Туркияга саёҳат қилишни режалаштиришда вирус билан боғлиқ вазиятни эътиборга олишни сўрамоқда.
Изоҳ (0)