Яманнинг муваққат пойтахти Адан устидан назорат учун хусийларга қарши кураш бўйича собиқ иттифоқдошлар — айирмачи Жанубий муваққат кенгаш (ЖМК) ва ҳукумат қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда камида ўн киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК».
БАА томонидан қўллаб-қувватланувчи ЖМК тарафдорлари Яман ҳукуматига истеъфо ҳақида ультиматум эълон қилганидан кейин, ҳукумат кучларини бир нечта давлат муассасаларидан сиқиб чиқарди.
28 январь куни кечқурун душман томонлар ўртасида ярашув сулҳи тузилди, ҳукумат кучлари ўз казармаларига тарқалди. «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, иккала томондан тўққиз комбатант ҳамда бир нафар аданлик аёл ҳалок бўлган. 86 киши яраланган.
Изоҳ (0)