Яқин вақтга қадар дунёдаги энг камёб балиқ Thymichthys politus’нинг фақат битта популяцияси қолган деб ҳисоблаб келинар эди. Олимлар улар сони 20—40 га яқин эканлигини маълум қилади. Бироқ бир неча кун аввал Антарктида ва денгизни тадқиқ этиш институти дайверлар гуруҳи ва Reef Life Survey лойиҳаси Тасмания соҳилларида (Австралия) Thymichthys politus ноёб турининг иккинчи популяциясини аниқлади, деб ёзади National Geographic.
Етти нафар драйвер икки кун давомида ҳудудни тадқиқ этди.
Thymichthys politus унча катта бўлмаган — 50X20 метрга яқин ҳудудда яшайди. Уларнинг аниқ қаердан топилганлиги маълум қилинмади.
Бу балиқ тури нафақат камёб, балки ғайриоддий ҳам ҳисобланади: улар сузишни билмайди, бунинг ўрнига панжага ўхшаш сузгичлари ёрдамида яёв ҳаракатланади.
Изоҳ (0)