Украинанинг Полтава вилояти, Кременчуг шаҳрида Ми-8 вертолёти телевизион минорага урилиб, ерга қулади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қулашидан олдин жуда пастлаб учган вертолёт бўлаклари атрофга сочилиб кетгани, ўт ўчирувчилар қурилма алангаланиши тўхтамагани сабабли унинг олдидан кетмаётганлиги билдирилмоқда.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати вилоят бошқармасига кўра, вертолёт бортида 4 киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Ҳаво кемаси хусусий авиакомпанияга тегишли бўлиб, ўқув-машғулот парвозини амалга ошираётганди.
Изоҳ (0)