iDropNews нашри сўнгги миш-мишларга асосланиб, iPhone XI рендерларини яратди, деб ёзади «Газета.ru». Аввалроқ янги авлод iPhone смартфони дизайнида кичик ўзгаришлар кутилаётгани маълум бўлган эди.
ET News ички манбаларига таяниб хабар беришича, Apple юзни таниб олиш функциясини олд камерага киритади, бу эса экраннинг тепа қисмида туртиб чиққан кесимни камайтириш имконини беради. iPhone X’да эса 3D-сканерлаш учун алоҳида True Depth камераси жавоб беради.
Бундан ташқари, янги авлод iPhone’и рендерларида SIM-карта учун иккита слот бор. Икки SIM-картали Apple смартфони чиқарилиши мумкинлигин ҳақида КGI таҳлилчиси Мин Чи Куо айтиб ўтган эди.
Шунингдек, iDropNews дизайнерлари қурилма ромларини ингичкалаштирди. Ромсиз экран — сўнгги йилларнинг флагманларидаги бош тенденция.
Изоҳ (0)