Ўтган йилнинг июлида RED компанияси ўзининг технологик мўъжизаси — Hydrogen One смартфонини тақдим этиб, уни 2018 йилда бозорга чиқаришга ваъда берган эди. Куни кеча компания унинг инновацион қурилмаси шу йил ёзида дўконлар пештахталарида пайдо бўлишини тасдиқлади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Hydrogen One pogo pin тизимига асосланган модулли смартфон бўлиб, у 4V режимида «3D’дан яхшироқ» тасвирларни ҳосил қилувчи голографик дисплейга эга. Шунингдек, смартфоннинг анъанавий 2D режимдаги 5,7 дюймли ва 2560×1440 пикселли дисплейидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, қурилма Qualcomm Snapdragon 835, 4500 мА/соат, наушниклар учун слот, USB Type-C ва иккита SIM-карта учун слот билан жиҳозланади. Фойдаланувчилар унда 4V’да 3D видео суратга олиши мумкин.
Hydrogen One’нинг алюминийдан ясалган версияси 1200 доллар, титандан ясалгани эса 1600 доллар туради.
Изоҳ (0)