АҚШ бошқа мамлакатлар каби КХДРни ҳеч қачон ядро давлати сифатида тан олмайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис 24 январь, чоршанба куни журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Мухбирлар нега АҚШнинг бошқа маъмуриятлари Покистон ёки Ҳиндистонни ядро давлати сифатида тан олганлиги, ҳозир эса Вашингтон бу масалада Шимолий Кореяга нисбатан муросасиз позицияни эгаллаганлигига қизиқди. Мэттис КХДР билан боғлиқ вазият Пхеньян БМТ санкцияларини бузаётганлиги билан фарқланишини маълум қилди.
«БМТнинг барча мамлакатлари ягона позицияни эгаллаган: халқаро ҳамжамиятнинг ҳеч бир аъзоси Шимолий Корея ядро салоҳиятига эга бўлишини истамайди, — давом этди у. — АҚШ, Корея Республикаси, Хитой ва Россия Федерацияси позицияси шундай. Бу халқаро ҳамжамият ядро қуролининг пайдо бўлишига йўл қўйиши мумкин бўлган жой эмас».
Изоҳ (0)