Басманний суди Москва вилояти губернатори собиқ биринчи ўринбосари Алексей Кузнецовнинг турмуш ўртоғи, АҚШ фуқароси Жанна Буллахни бюджетдан 11 миллиард рубль ўмаришда айбдор деб топиб, 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Унга нисбатан суд жараёни айбланувчи хорижда яширинганлиги сабабли сиртдан ўтказилди.
Шунингдек, суд жабрланувчиларнинг жами 9 миллиард рублдан ортиқ суммани қоплаш тўғрисидаги фуқаровий даъволарининг бир қисмини қондирди.
Ҳукмга кўра, жиноий иш доирасида мусодара қилинган мол-мулк даъво талабларини қондиришга йўналтирилади. Улар орасида Франциядаги «Кристалл» ва «Пралонп» меҳмонхоналари, Париждаги квартира, Швейцариядаги икки квартира, Сент-Тропедаги вилла, шунингдек, 27 та картина ва 8 та ҳайкал, 10 қимматбаҳо автомобиль ва моторли яхта бор.
Мусодара қилинган мол-мулкнинг қолган қисми давлат даромадига тортилади.
Изоҳ (0)