23 январь куни Ливиянинг Бенгази шаҳрида содир этилган иккита теракт қурбонлари сони 33 кишига етди, 70 дан ортиқ киши эса яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль ас-Салмоний даҳасининг шарқий томонида, шаҳарнинг энг йирик масжидларидан бирининг ёнида портлади. Орадан ярим соат ўтгач, воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва шифокорлар етиб келганида яна битта автомобиль портлаб кетган.
Аввалроқ, 28 кишининг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мамлакатдаги ҳеч бир террорчилик гуруҳи теракт жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)