АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Сурия расмийларини мамлакат ҳудудида кимёвий қурол қўллашни давом эттираётганликда айблади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Тиллерсонга кўра, охирги марта газсифат хлор қўлланган ҳужум 22 январь, душанба куни амалга оширилган.
Ҳукумат қўшинлари Шарқий Гутада исёнчиларни бомбардимон қилишда кимёвий қурол қўллаган. Бунинг оқибатида 20 нафардан ортиқ тинч аҳоли вакили, асосан болалар ҳалок бўлган.
«Россия ҳам Шарқий Гутадаги қурбонлар учун айбдор. Чунки кимёвий қурол қўлланиши Россиянинг Суриядаги можарога аралашувидан сўнг бошланди», — деди Тиллерсон.
Изоҳ (0)