• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Металл конструкцияларнинг умри бир неча баробарга узайтирилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 20 майдаги ПҚ-2533-сонли «2016—2020 йиллар мобайнида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, Ўзбекистонда илк маротаба катта ўлчамли металл конструкцияларни қайноқ усулда рух билан қоплаш имконияти, рух билан қопланган замонавий кўча ёритгич устунлари ҳамда металл йўл тўсиқлари ишлаб чиқара оладиган биринчи корхона — «Бектемир Металл Конструкциялари» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ташкил этилди. Коррозиядан ҳимоя қилишнинг энг ишончли, иқтисодий, экологик тоза ва бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган усулларидан бири — темир конструкцияларни қайноқ усулда рух билан қоплаш ҳисобланади.

    Бу корхонага ишга туширилиши учун Италия, Хитой ва Жанубий Кореядан технологиялар келтирилган ва 2017 йилнинг май ойида корхона ўз фаолиятини бошлаган. Ёритгич устунлари (йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 9,5 минг дона) ҳамда йўл тўсиқлари (814 минг погонометр тўсиқ йилига) каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек, ана шу маҳсулотлар ва бошқа металл конструкцияларини қайноқ усулда рух билан қоплаш (умумий қувват: 65 минг тонна металл конструкциялар йилига) йўлга қўйилган.

    Бу билан мамлакатимиз қурилиш инфратузилмаси томонидан фойдаланиладиган — рух билан қопланган металл конструкцияларининг импорт қилиниши учун бир йилда сарфланадиган қарийб 50 миллион АҚШ доллар маблағини иқтисод қилиш имкониятига эга бўлди. Лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 255 та янги иш ўринлари яратилди. Шу жумладан, 57 нафар коллеж битирувчиларининг бандлиги таъминланди.

    Юқорида айтилганидек, металл конструкцияларини қайноқ усулда рухлантириш бутун дунё бўйлаб коррозиядан ҳимоялашнинг энг ишончли, иқтисодий ва жуда кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланиб, шунингдек, металл маҳсулотларининг юзасини механик шикастлардан ва ҳар хил иқлим таъсирларидан қўшимча ҳимоялай олади.

    Рухланган металл конструкцияларининг коррозиядан ҳимояланиш даври, атроф-муҳитнинг табиий-иқлим шароити ва металл маҳсулотларидан тезкор фойдаланишга боғлиқ равишда 65 йилдан 120 йилгачадир.

    Корхонада қайноқ усулда рухлантириш жараёни ГОСТ 9.307 (Европа стандарти ЭН 1461 аналоги)га мувофиқ амалга оширилади. Бисол с.п.а. (Италия) — Европанинг етакчи компанияси томонидан ускуна ва технологиялар ўрнатилган. Қайноқ усулда рухлантириш жараёни бир неча босқичлардан ўтиб амалга оширилади. Жумладан, суюқ рух билан тўлдирилган сиғимга солинадиган металл аввал ёғсизлантирилади, кейин унга ишқорлар ёрдамида ишлов берилади, сўнгра металл флюсланиб (буюм усти ноорганик кристалл бирикмалар билан қопланади) қуритилгач, қайноқ рух билан тўлдирилган сиғимга солинади. У ердан юк кўтаргичлар ёрдамида кўтариб олинган металл олдин совутилиб, кейин пассивация(қўшимча ҳимоявий қоплам билан қоплаш) қилинади.

    Ёритгич устунлари икки хил, яъни конус ва кўп қиррали бўлади. 3 метрдан 12 метргачан бўлган узунликда ёритгич устунлари, шунингдек, 30 метргача узунликда мачталар ишлаб чиқарилади. Ҳар хил диаметрли устунлар мустаҳкам конструкция, енгил вазн ҳамда кўркам дизайнга эга. Бу устунлардан бошқа мақсадда, яъни флагшток, уяли алоқа минораси, шунингдек, светофор, видеокузатув камераси, йўл белгилари, реклама ва ахборот лавҳалар ўрнатиладиган устунлар кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин.

    Қайноқ рух билан қопланган металл конструкцияларидан фойдаланилганда, уларни ҳар йили бўёқлаб туришга ва коррозия сабабли шикастланган конструкция қисмларини алмаштиришга ҳожат қолмайди. Шундай қилиб ҳар йили буёққа, иш кучига ва бошқа харажатларга кетадиган пуллар тежалади ва рухлантирилган конструкциялар узоқ муддат хизмат кўрсатади.

    Корхонада 28 турдаги металл йўл тўсиқлари ишлаб чиқарилади. Улар бир ёки икки томонли, бир ёки икки ярусли, шунингдек, катта ва кичик йўллар, кўприклар ёки йўл ўтказгичларга мўлжаллаб тайёрланади. Сир эмас автомобиль йўлларида машиналар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда йўл четларида ўрнатилган тўсиқлар муҳим рол ўйнайди. Бинобарин, бу тўсиқлар автотранспорт воситаларининг беҳосдан йўлдан чиқиб кетиш, қарама-қарши йўналиш бўйича келаётган автомобиллар билан тўқнашиб кетиш хавфларидан асрайди.

    Устунлар ҳам, тўсиқлар ҳам рухлангани боис, уларнинг хизмат қилиш муддати камида бир неча ўн йилни ташкил этади. Бинобарин, қайноқ усулда рухлантирилган конструкциялардан қурилиш, нефть-газ, тоғ-кон, энергетика, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, алоқа ва информацион соҳаларида фойдаланиш мумкин.

    Корхона фаолияти бошланганига эндигина 9 ой бўлганига қарамай, ўтган вақт давомида юртимиздаги кўплаб объектларга маҳсулотлар етказиб берилди. Чунончи, корхонада ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги конструкциялар, Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи — Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуасида, пойтахтимиздаги Бобур номли экобоғда, Фарғона йўли ва Нукус кўчаларини боғловчи йўлўтказгичда, Қибрай туманидаги автомобиль йўлида, ҳамда биринчи Президентимиз дафн этилган Самарқанд шаҳридаги мақбарани қуриш ва ободонлаштиришда фойдаланилди.

    Маълумот учун: Америка галванизация(«рухлантириш») ассоциацияси (American Galvanizers Association — AGA) тадқиқотларига кўра, қайноқ усулда рухлантирилган металл конструкцияси:

    • саноатлашган/индустриал шароитда ўрнатилган бўлса – 65 йилгача;
    • тропик иқлимли ҳудудда ўрнатилган бўлса – 70 йилгача;
    • шаҳар ичида ўрнатилган бўлса – 85 йилгача;
    • шаҳардан ташқарида ўрнатилган бўлса – 120 йилгача коррозия/занглашданҳимоялаш имкониятини беради.

    Манзил: Тошкент шаҳри Бектемир тумани, Бинокор, Шоликор кўчаси 51А

    Телефон: +998(71) 205-19-99.

    Мобил телефон: +998(97) 444-11-29; +998(97) 444-11-24; +998(97) 444-11-95; +998(97) 444-11-96.

    Почта: info@bmk.uz

    Сайт: www.bmk.uz

    Facebook: https://www.fb.me/bmk.uz

    LinkedIn: https://www.linkedin.com/company/bmkuz/

    Twitter: https://twitter.com/bmk_uz

    Instagram: https://www.instagram.com/bmk.уз/

    Telegram: @bmk_uz

    Telegram канал:ҳттпс://t.mе/bmkuz

    Реклама ҳуқуқи асосида!

    24.01.2018, 16:05   Изоҳ (0)   18767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилояти ҳокими Ақтўбе бўйича йиғилишда тошлоқликларни «ҳароми» деб атаб, уларнинг Ҳажга боришини тақиқлади (аудио)

    24.01.2018, 16:04

    Ўзбекистонда китоб тарқатувчилар ассоциацияси тузилади

    24.01.2018, 15:54

    «Ўзбекэнерго» шикоят ва мурожаатларни Telegram орқали қабул қила бошлади

    24.01.2018, 15:32

    Ўзбекистонда ID-карталар босқичма-босқич жорий этилади

    24.01.2018, 15:21

    Кавказ мусулмонлари идораси раиси Ақтўбедаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    24.01.2018, 15:00

    GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга Chevrolet Spark автомобилларини етказишни бошлади

    24.01.2018, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шаҳло Зоирова пулга зор кунлари ва турмуш ўртоғини оммага кўрсатмаслиги сабаби ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 13 июн, 15:58

    Қатар ва Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати саралаши плей-офф босқичига мезбонлик қилади

    Спорт | 13 июн, 15:51

    Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб нефть нархи ошадими?

    Дунё | 13 июн, 15:50

    Ўзбекистон Эрон-Исроил можароси кескинлик даражасини камайтириш бўйича ҳаракатларга кўмаклашишга тайёр — ТИВ

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:41

    Мисрга 80 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингга яқин кўнгиллилар намойишга йўл олди

    Дунё | 13 июн, 15:35

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Тошкентда бир нечта рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:24

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    Кино | 13 июн, 15:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.