Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги фожиада 52 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий мусулмонлар идоралари раҳбарлари, муфтийлар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси номига ҳамдардлик мактублари келиши давом этмоқда, деб хабар беради диний идора матбуот хизмати.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларигаБисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!
Ҳурматли биродарим, Усмонхон Алимов!
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуснинг ёниб кетиши натижасида ҳалок бўлган ватандошларингиз ҳақидаги ҳабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим.
Шу муносабат билан Озарбайжон, Кавказ мусулмонлари ва шахсан ўз номимдан Сизга ва биродар Ўзбекистон халқига чуқур таъзиямни изҳор этаман.
Вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинларига бундай мусибатни енгиб ўтишлари учун Яратган Парвардигордан дуо қилиб сўрайман. Барча ўтганларнинг руҳини Аллоҳ раҳматига олсин!Сизга доимо Қодир Аллоҳнинг чексиз марҳамати ёғилсин! Омин!
Чуқур қайғу билан, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Кавказ мусулмонлари идораси раиси
Изоҳ (0)