Telegram мессенжерида «Ўзбекэнерго билан мулоқот» канали иш бошлади. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида ‘Ўзбекэнерго’ акциядорлик жамияти халқ билан мулоқот қилишни янада осонлаштирди. Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият бошқарув раиси назорати остида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)