GM Uzbekistan экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш стратегиясини амалга ошириш доирасида Chevrolet Spark автомобилларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
2018 йил 23 январида корхона томонидан Ливан ва Иордания давлатларига автомобилларнинг илк партияси юкланди. Жорий йил давомида ушбу давлатларга 500 донадан кам бўлмаган миқдорда автомобиллар экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Chevrolet Spark автомобилларини Тунисга экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)