Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги фармони билан тасдиқланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида мамлакат ичида яшаш ва ҳаракатланиш учун ID-карта жорий этиш ташаббуси ҳам кўзда тутилган, деб хабар берди «Газета.uz».
Бундан ташқари, «фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида» хорижга чиқиш тартибини соддалаштириш ҳам режалаштирилган. Ушбу ўзгартиришларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 20 апрелга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Давлат дастурида амалдаги миллий паспортни чет элга чиқиш паспорти деб тан олиш, Ўзбекистон ичида яшаш ва ҳаракатланиш учун ID-карта жорий этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Тасдиқланган ҳужжат таклиф этилганидан фарқ қилади.
Изоҳ (0)