Fortune журнали дунёнинг энг обрўли компаниялари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Уни тузиш учун 3 мингдан ортиқ топ-менежер, таҳлилчи ва эксперт сўров қилинди. Рўйхатдаги биринчи ўнта ўринни АҚШ компаниялари эгаллади.
Нашрга кўра, Apple дунёдаги энг обрўли компания деб топилди. Иккинчи ўринни Amazon, кейинги ўринларни Alphabet (Google бош компанияси), Berkshire Hathaway ва Starbucks эгаллади.
Netflix ўн биринчи, Facebook эса ўн иккинчи ўринда қайд этилди.
АҚШга мансуб бўлмаган компаниялар орасида энг юқори — 14-ўринни BMW банд этди.
Изоҳ (0)