Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Авива Раз-Шехтер халқаро ташкилот Инсон ҳуқуқлари кенгашини Фаластин билан боғлиқ вазиятга нохолис ёндашишда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Кенгашда Исроилнинг камситилиши, кўпчилик аъзолар томонидан мунтазам равишда бир томонлама резолюциялар қабул қилиниши одатий тус олди. Бу нафақат Исроил билан адолатсиз муносабат, балки кенгаш ишидаги номувофиқликлардан ҳам далолат бермоқда», — деди дипломат.
Раз-Шехтер Исроил фаластинликлар билан муносабатларни биринчи галдаги масала сифатида кўриши ва икки халққа ҳам тинч-тотув яшаш имконини берадиган ечимларни қидириши маълум қилинди.
Изоҳ (0)