Google ўтган йили илк бор Вашингтонда таъсирини кенгайтириш учун бошқа компанияларга нисбатан кўпроқ сарфлади. Бу ҳақда The Washington Post маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Компания Конгресс, Оқ уй ва давлат муассасаларида иммиграция, солиқ ислоҳоти, интернет-реклама ва аксилмонополиявий чоралар борасида ўз манфаатларини илгари суриш учун 18 миллион доллардан ошиқ маблағ ажратиб, ўз рекордини янгилади. Ўтган йили бу сумма 2016 йилга нисбатан 17 фоизга ошди.
Бироқ бошқа компаниялар ҳам бу борада ортда қолмасликка ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Facebook, Amazon ва Apple ҳам ўтган йили лобби фаолияти учун маблағ ажратишда 2016 йилги кўрсаткичларини янгилади.
Жами 4 компания Вашингтонда таъсирларини кенгайтириш учун 50 миллион доллардан кўпроқ сарфлади.
Изоҳ (0)