Эрон, Россия ва Сурия АҚШга қарши туриш учун коалицияга бирлашиши мумкин эди. Бу ҳақда оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ёрдамчиси генерал-майор Яҳё Раҳим Сафавий маълум қилди, деб хабар беради Fars агентлиги.
У мазкур иттифоққа Покистон ва Ироқни ҳам қўшишни таклиф қилди.
Сафавийга кўра, Вашингтон сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий наф олиш учун минтақада можаро ўчоғини сақлаб қолишга интилмоқда. АҚШ «30 минг кишини уюштириб», мухтор курд минтақаси тузилишига эришиш ниятида.
У, шунингдек, Вашингтонни халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва давлатлар ҳудудий яхлитлигини бузишда айблади.
Изоҳ (0)