Қозоғистоннинг Ақтўбесида рўй берган фожиадан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижга ишлаш учун кетаётган ватандошларни транспорт воситалари хавфсизлигига эътиборли бўлишга чақирди. Бу ҳақдаги баёнот вазирлик сайтида эълон қилинди.
Ҳурматли ҳамюртлар!Хорижда ишлаш истагида бўлсангиз, чет элга кетиш учун фойдаланилаётган транспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва бошқа жиҳатларга жиддий эътибор қаратишга чақирамиз!
Чет элга ишга кетиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳар қандай саволингизга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: (0-371) 202-33-55; (0-371) 202-33-66.
Изоҳ (0)