Пойтахтнинг диққатга сазовор тарихий архитектура иншоотларидан бири тўлиқ бузиб ташланди. Айни вақтда Киночилар уйи ва «Ўзбеккино» ҳудудини тозлаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди «Народное Слово».
Эслатиб ўтамиз, мазкур иншоот жойлашган Ислом Каримов (собиқ Ўзбекистон) шоҳ кўчаси Tashkent City ишбилармонлик маркази бунёд этиладиган ҳудуд таркибига киргизилган. Бинони тўлиқ бузиб ташлаш учун деярли икки ой вақт керак бўлди.
Маълумот учун, Киночилар уйи биноси 1982 йили Тошкентдаги Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинофестивали муносабати билан фойдаланишга топширилган эди.
Изоҳ (0)