20 январь куни соат 23:55 да Олмалиқ шаҳар, Амир Темур кўчасида яшовчи 1965 йилда туғилган А.К маст ҳолда уйининг олдида 1994 йилда туғилган Б.Б билан ўзаро жанжаллашиб қолган, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Жанжал оқибатида А.К Б.Бнинг қорин қисмига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.
Тиббиёт ходимларининг маълумотномасига кўра, Б.Бнинг «қовуқ соҳасининг кесилиб санчилган яраси, операция давомида аниқланишича, ингичка ичакнинг тўрт жойидан қорин қисмида кесилган жароҳати, артерия шохчасининг кесилган жароҳати, йўғон ичак ички қисмига ўтмаган кесилган жароҳатлари» борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)