Ўзини «Орзу ва ҳаёт» лойиҳаси раҳбари сифатида таништирган Илҳомжон Қосимов Facebook’даги саҳифасида Ақтўбедаги фожиа қурбонларига бағишланган «Таъзия марафони» ҳақида хабар жойлаштирган.
Хабарда, жумладан, шундай дейилади:
«52 нафар навқирон йигит рихлатга кетди. Улар энди қайтмайди, сиймолари оиласи, яқинлари орасида хотира бўлиб қолади.
22 январь, душанбадан бутун республикамиз бўйлаб автомашинамизда айланиб, хайрия маблағи ва буюмлар йиғишни мақсад қилдик. Йиғилган маблағ жудоликка юз тутган оила аъзоларига тақсимлаб берилади».
Хабарда «Таъзия марафони» Тошкентдан йўлга чиққани билдирилган.
Изоҳ (0)