• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Орол денгизида акула бўлганми?

    Орол денгизига туристларни саёҳатга олиб чиқиш билан шуғулланувчи нукуслик тадбиркор Тазабай Ўтеулиев наҳанг балиқнинг тишини топганини маълум қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    — Биз бу икки дона акула тишини Ақтумсиқда, яъни Устюрт платосининг Орол денгизига тушадиган жойида топдик, — дейди Т.Ўтеулиев. — Мутахассислардан сўрасам, бу тишлар миллион йилларга тегишли эканини айтишди.

    Мўйноқ туманидаги ўлкашунослик музейида Орол денгизи соҳилидан, Устюртдан топилган наҳанг балиқларнинг шундай тишлари кўргазмага қўйилган. Хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар қизиқиб сўрашади: Орол денгизида чиндан ҳам наҳанг балиқ бўлганми?

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Орол денгизи тўлиб-тошган пайтларда балиқчилик билан шуғулланган мўйноқчи нуроний Алмас Тобашев бундай дейди: «Мен 40 йил Оролда балиқ овладим, балиқнинг ҳар хилини кўрдим. Денгиз тортилган йиллари уларнинг қандай қилиб ўлганларини кўрдим, лекин наҳанг балиқни кўрмадим. Мўйноқдаги музейда қўйилган наҳанг балиқларнинг тишлари қадимда Каспий билан Орол бир бўлиб турган пайтлардаги тиш бўлиши мумкин».

    Наҳанг тишлари Устюрт устида ҳам топилган.

    Нукуслик Аяп Исмайлов бу ҳақда шундай дейди: «Устюртда 25 йилча ишладим. Шақпақтида (Устюртдаги газ кони)дқадимги Тетис океанидан қолган водий бор. Ўша ерда наҳангнинг кўп тишларини топгандик. Яна бир йили германиялик талабалар билан Орол денгизи соҳилига саёҳат қилдик. Улар Орол соҳилидан наҳанг балиқнинг тишларини, жағларини топишганди. Демак, Оролда наҳанг балиқлар бўлган. Бироқ қайси даврга тегишли эканини олимлар билиши мумкин».

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Илмий манбалар қадимда Каспий денгизи билан Орол денгизи бир бўлгани, Устюрт, Қорақум, Қизилқум сингари чўллар Тетис океанининг туби бўлганлигини тасдиқлайди. Устюртда, Қизилқумда чиғаноқларнинг кўп учраши бунинг яққол далилидир.

    «Википедия» маълумотига кўра, Тетис океани деярли миллиард йил мавжуд бўлган( эрамиздан аввалги 850 миллионинчи йилдан 5 миллионинчи йилгача).

    Устюрт, Қорақум, Қизилқум сингари чўллар бўлса бундан 20-30 миллион йил илгари пайдо бўлган. Устюрт Кайнозой эраси ўрталари қолдиғи бўлиб (21 миллион йил олдин пайдо бўлган), икки материкнинг тўқнашувидан юқорига чиқиб қолган.

    Демак, Устюртда топилган наҳанг балиқларнинг тишлари 20 миллион йиллик тарихга эга.

    22.01.2018, 14:24   Изоҳ (0)   34584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қора гуручнинг янги нави яратилди

    22.01.2018, 14:09

    Ўзбекистонда марказлаштирилган кинопрокат тизими яратилади

    22.01.2018, 13:36

    Тўрақўрғонда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 5 млн сўмдан маблағ ажратилди

    22.01.2018, 13:17

    2017 йилда режалаштирилган 25,5 мингта уй-жойнинг 19 мингтаси қурилиб, фойдаланишга топширилди (фото)

    22.01.2018, 12:30

    Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ўлчам бирликларини тартибга солиш тўғрисида қарор қабул қилди

    22.01.2018, 12:00

    Академик Тошкент ҳокимига очиқ хат ёзиб, Давлат адабиёт музейининг хусусийлаштириб бериб юборилган қисмини яна музейга қайтаришни сўради

    22.01.2018, 10:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.