Нью-Йоркнинг асосий рамзларидан бири — Озодлик ҳайкали 20 январь, шанба куни федерал ҳукумат молиялаштирилиши вақтинчалик тўхтатилиши туфайли ташриф буюриш учун ёпилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Манхэттендаги бандаргоҳда сайёҳлар ҳозирча Озодлик ҳайкали ва Эллис оролидаги бошқа диққатга сазовор жойларни яқин масофадан кўра олмаслиги ҳақидаги тахтачалар қўйилган.
Ушбу объектлар расмий сайтида мазкур чорага бюджетдан маблағ ажратилишининг вақтинчалик тўхталиши сабаб бўлганлиги маълум қилинган. Чипта харид қилганлар бунинг ўрнига бошқа экскурсияга бориши мумкин.
Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо мазкур диққатга сазовор жойларга ташриф буюришни яна йўлга қўйиш учун имкон борича тезроқ маблағ топишга ҳаракат қилишини билдирди.
Изоҳ (0)