КХДР делегацияси Жанубий Кореяга келди. Икки кунлик ташриф 4 йил мобайнида илк бор амалга оширилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Пойтахт Сеулда бўлишга улгурган делегация мамлакат шарқидаги Канин шаҳрига келди. 7 кишидан иборат делегацияни хонанда, Самжиён оркестри ва Моранбонг гуруҳи раҳбари Хэн Сон Воль бошқармоқда. У Шимолий Кореядаги энг нуфузли аёллардан бири эканлиги билдирилмоқда.
Канингда КХДР делегацияси саҳнани кўздан кечириш, аудиотизимни текшириш, шунингдек, Жанубий Корея вакиллари билан мамлакат бадиий жамоаларининг Пхьончхандаги қишки Олимпиадада иштирок этиши билан боғлиқ «бошқа шароитлар»ни муҳокама қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)