АҚШ федерал муассасалари Конгресс 20 январь ярим тунга қадар мамлакат федерал бюджетини қабул қилолмагани учун ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шу тариқа, ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги вақтинчалик қонуннинг амалда бўлиш муддати тугади. АҚШ вазирлик ва муассасалари эса маблағ йўқлиги туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.
Энди давлат идораларининг муҳим вазифаларни бажармайдиган барча ходимлари вақтинчалик ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқиши лозим бўлади.
Бу 2013 йилдан бери демократлар ва республикачилар бюджетнинг қатор параметрлари бўйича келишолмагани туфайли ҳукумат ишини тўхтатишга мажбур бўлган биринчи ҳолат. Ўшанда АҚШ ҳукумати 16 кунга фаолиятини қисман тўхтатганди.
Изоҳ (0)