Саудия Арабистони ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари ёрдамида Ямандаги исёнчи хусийлар томонидан амалга оширилган навбатдаги баллистик ракета зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. «РИА Новости» хабарига кўра, Ямандаги исёнчилар Саудия Арабистони жанубидаги Нажран шаҳрини нишонга олган бўлган.
Ямандаги хусийларга қарши кураш олиб бораётган Саудия Арабистони бошлиқ араб коалицияси вакили, полковник Турки ал-Маликийнинг сўзларига кўра, Яманнинг Саъда вилоятидан Нажраннинг турар жой мавзелари томон учирилган ракета ҲҲМ тизими томондан тутиб, йўқ қилинган.
Ўз навбатида, хусийларнинг Al Masirah телеканали ракета Нажран яқинидаги ҳарбий лагерга йўналтирилгани ва «нишонга етиб боргани» ҳақида хабар тарқатган.
17 январь куни хусийлар худди шундай ҳаво ҳужуми ёрдамида Саудиянинг бошқа — Жизан шаҳрига зарба беришга уринган, бироқ у ракета ҳам подшоҳлик ҲҲМ тизимлари томонидан уриб туширилган эди.
Изоҳ (0)