Хитой Американинг ракета эсминеци мамлакатнинг ҳудудий сувларига рухсатсиз кириб, Хитой суверенитетига хавф туғдиргани учун АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини айблади. Бу ҳақда, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Каннинг сўзларига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«17 январь кечаси Хуанян оролидан 12 денгиз мили узоқликдаги Хитой сувларига Америкага тегишли эсминец рухсатсиз кириб келди. Хитой ҳарбий-денгиз кучлари қонун доирасида Америка кемасини текшириб кўрди ва унга ушбу ҳудудни тарк этиш борасида огоҳлантириш берди», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, таъкидланишича, АҚШ кемасининг бу каби хатти-ҳаракати мазкур ҳудудда режали ҳаракатларни амалга ошираётган қайиқ ва денгизчиларнинг хавфсизлигини таҳдид остида қолдирган.
«Биз АҚШни ушбу хатосини дарҳол тўғирлашга ва икки томонлама муносабатлар, шунингдек, минтақавий тинчлик ҳамда барқарорликка путур етказмаслик учун бу каби провакацион ҳаракатларни тўхтатишга қатъий чақирамиз», — дея таъкидланади ТИВ хабарида.
Изоҳ (0)