Хитойда синов тартибида дунёдаги энг катта ҳаво тозалагич ишга туширилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
100 метрли минора мамлакатнинг энг ифлосланган шаҳарлари ўнлигига кирадиган Сианда жойлашган.
Тизим минора атрофида қурилган махсус иссиқлик станциялари ҳисобига ишлайди. Унга келиб тушадиган ҳаво қуёш ҳароратида минора бўйлаб кўтарилади ва тозаловчи фильтрлардан ўтади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, иншоот сабабли бутун бир туман ҳудудида смог даражасини пасайтиришга муваффақ бўлинади, ифлосланиш юқори даражага етганда эса ҳавони меъёрдаги ҳолатга келтиришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)