АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп президент оиласининг энг машҳур аъзоси эканлиги маълум бўлди: у бу борада турмуш ўртоғини ҳам ортда қолдирди. Бу ҳақда Economist / YouGov ўтказган сўров натижалари далолат бермоқда, дея хабар беради «Интерфакс».
Мелания ҳақида сўралганларнинг 48 фоизи, АҚШ президенти ҳақида эса 45 фоизи ижобий фикр билдирган. Биринчи хонимни америкаликларнинг 33 фоизи, Трампнинг фаолиятини эса 52 фоизи салбий баҳолаган.
Президентнинг қизи Иванка Трампни 41 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлаган, 44 фоиз респондент эса уни маъқулламаган.
Иванканинг турмуш ўртоғи, президент Трампнинг ҳам куёви, ҳам маслаҳатчиси Жаред Кушнер ўзининг фойдасига атиги 25 фоиз овоз олди — сўралганларнинг 44 фоизи унга танқидий муносабат билдирди.
Давлат раҳбарининг ўғиллари Дональд ва Эрик тегишли равишда 36 ва 32 фоиз ижобий ҳамда 49 ва 43 фоиз салбий овоз тўплади.
Изоҳ (0)