Туркия парламенти мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини 19 январдан бошлаб яна уч ойга узайтириш ҳақидаги қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигидаги Туркия миллий хавфсизлик кенгаши мазкур тартибни 3 ойга узайтиришни тавсия қилган, сўнг ҳукумат тегишли қарор қабул қилганди.
Фавқулодда ҳолат тартиби Туркияда 2016 йил июлида давлат тўнтаришига уринишдан сўнг 3 ой муддатга жорий этилган, кейинчалик парламент томонидан маъқулланган ҳукумат қарори билан беш маротаба узайтирилганди.
Изоҳ (0)