Япония ва Ўзбекистон терма жамоаларининг 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатидаги тўқнашуви олдидан ўзбекистонлик футболчиларга ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг мактуби ўқиб эшиттирилган.
Ўзбекистон — Япония ўйини ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланди (видео)
Мактубда шундай сўзлар битилганди.Ҳурматли футболчилар, мураббийлар!Кеча 52 ватандошимизни ўз бағрига олиб, Россия йўлига чиққан автобус даҳшатли ҳалокатга учради. Бу ҳақда аллақачон эшитиб улгургандирсиз. Ҳозир бутун Ўзбекистон автоҳалокат оқибатида вафот этганлар хотирасига дуо қилаяпти.
Сизларда бугунги беллашувда ғалаба қозониб, алам ва изтиробда бўлган ўзбек халқига қувонч улашиш имконияти бор. Аввалги уч ўйинингизни кўрдим, қийналдинглар, ўйинда мазмун йўқдек туюлди. Хитойга кетишингиз олдидан биз мақтаган ва ишонган йигитлар қани?
Бугун барчанинг нигоҳи сизда бўлади. Демак, кечаги аянчли кундан кейин барчамизнинг кўнгилларимизда мавжуд бўлган ғамга чиройли ғалабангиз билан таскин бериш имкониятингиз бор. Мен ишонаманки, автобусда йўлга чиққан ватандошларимиз орасида ўзбек футболига бефарқ бўлмаган йигитларимиз ҳам бор эди. Бугун уларнинг ҳурмати тўп тепишингиздан умидворман!
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Изоҳ (0)