Mobile World Congress расмий саҳифасида Xiaomi иштирокчи сифатида тақдим этилган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Мi 7, эҳтимол, Qualcomm’нинг энг янги Snapdragon 845 платформасидаги энг биринчи қурилмалардан бўлади. Худди шундай чипга эга Samsung Galaxy S9 ҳам, тахминан, шу саналарда айнан мазкур конференцияда тақдим этилади. Samsung Galaxy S9 ҳақида деярли барча нарсани билсак, Мi 7 ҳақида у Samsung’дан 18:9 6,0 дюйм дисплейга эга бўлишигина маълум.
Бошқа миш-мишлар у юзни таниш технологияси ва Qi симсиз зарядкага эга бўлишини маълум қилади. Ижтимоий тармоқларда унинг орқа панели акс этган сурат пайдо бўлди.
Суратдаги смартфон Xiaomi Mi 6 ва OnePlus 5Т’ни эслатади. Мi 7 орқа панелида қўш камера ва бармоқ изи сканерига эга бўладиган кўринади. У шишадан ишланган, бу эса симсиз зарядка ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлайди.
Xiaomi Mi 7 6 Гб тезкор хотира ва МIUI 9 қобиғидаги Android операцион тизимига эга бўлиши хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)